“Насаф” – “Шўртан” учрашувини Эргашев бошқаради

“Насаф” жамоамиз олий лига 28-тур учрашувини ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказади.

Воҳалик футбол ишқибозлари, “Марказий” стадионда навбатдаги Қашқадарё дербисига гувоҳ бўлишади. Учрашув 9 ноябр  пайшанба куни соат 17:00да бошланади.

Бугун мазкур учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи аниқ бўлди. Унга кўра, учрашувни Ахмаджон Эргашев бошқаради. Унга қанотларда Александр Сидоров ва Султонмурод Улфатовлар ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками – Бахтиёр Юльчараев.

Учрашувда ҳакамлар ишини Шамиль Жумаев назорат қилади.

Маъмур Саидқосимов учрашувга  ПФЛ вакили сифатида ташриф буюради.

 

ЎзПФЛ 28-тур

“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор)

Бош ҳакам: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Шамиль Жумаев (Қарши)

ПФЛ вакили: Маъмур Саидқосимов.

 

Ахмаджон Эргашев шу пайтгача жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқармаган.

Javob berish