Рустам Мирсодиқов: “Бердиев ўз жамоасига тезкор замонавий футбол ўйнашни ўргатган”

“Насаф” – “Металлург” (2:0) учрашуви ниҳоясига етгач, учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Металлург” жамоаси устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдирди.

-Нима ҳам дердим, ўйинни ўзларингиз кўрдиларингиз. “Насаф”га ғалаба жуда зарур эди. Бунга ҳақли эришди. Албатта бундай жамоанинг ўз майдонида, шундай мухлислари кўз ўнгида ўйнаши уларга катта устунлик беради. Биз ҳам ҳаракат қилдик, аммо омад келмагандан кейин мақсадга эришиш қийин. Балки биринчи бўлимда Зоҳид Абдуллаев гол урганида, ўйин бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ, кимдир гол уриб ютади, кимгадир гол уришда омад етишмайди.

Рўзиқул Бердиевни худди укамдек кўраман. У ёш футболчиларга ишонч билдириб, уларни тарбиялаб, тезкор ва замонавий футбол ўйнашга ўргатган. Бугунги футбол шуни талаб қилади. Унинг бу ҳаракатларини эътироф этиш керак. Бугунги учрашувда ҳам унинг кўплаб ёш шогирдлари майдонда ажойиб ҳаракат қилишди.

Javob berish