U-19 ОЧ саралаши: Ўзбекистон Мальдив ороллари терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун, 4 ноябрь куни U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган иккинчи учрашувни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказди.

Александр Мочинов шогирдлари иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бу сафар вакилларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол киритишди.

Ўзбекистон U-19 – Мальдив ороллари U-19 – 6:0
Душанбе, Тожикистон
Бош ҳакам: Ёқуб Саид Абдуллоҳ Абдул Боқи (Уммон)
Голлар: А.Жумақулов 22, И.Кенжабоев 37, 60, Б.Асқаров 65, Д.Саитов 46,

Ўзбекистон U-19: Жавоҳир Қиличев, Жасур Эрмаматов, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов (Ш.Абдураҳмонов, 73), Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Ислом Кенжабоев (А.Холмуҳаммедов, 70), Иброҳим Йўлдошев, Ҳасан Йўлдошев, Акмал Мозговой (Р.Йўлдошев, 46), Аббос Жумақулов, .

Мальдив ороллари U-19: Аҳмад Самаҳ Али, Ишақ Рашид, Аъзам Абдулла, Муҳаммад Жайлам, Мусанниф Муҳаммад, Муҳаммад Яздан Ҳусайн, Нишам Муҳаммад Рашид, Аҳмад Талал, Ҳайшам Ҳассан, Муҳаммад Саҳил, Али Шамал Абдулла.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашдан ўрин олган дастлабки учрашувни Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўтказиб, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Александр Мочинов шогирдлари навбатдаги учрашувни 6 ноябрь куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

 

Манба: the-uff.com

Javob berish