«Насаф» – «Металлург» учрашувининг трансляциясига оид маълумотлар

Бугун Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтадиган олий лига 27-тур доирасидаги «Насаф» – «Металлург» учрашуви ОАВларида қандай ёритилади? Шу ҳақда маълумотлар бериб ўтамиз. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Бугунги учрашув ҳар доимгидек ходимларимиз томонидан mycujoo.tv сайти орқали онлайн видеотрансляция қилинади. Видеотрансляцияни мана бу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

 

“Насаф” – “Металлург” учрашуви сайтимиз орқали ҳам онлайн тарзда матнли трансляция қилинади. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯга ўтиш учун ушбу ҳаволани босинг.

 

Яна бир маълумот. «Насаф» – «Металлург» учрашувининг ёзиб олинган трансляциясини  SPORT TV орқали эртага 5 ноябр куни соат 18:30дан  бошлаб томоша қилишингиз мумкин. Учрашувни таниқли футбол шарҳловчиси Дилшодбек Тўхтабеков шарҳлайди. Трансляция муҳаррири – Мадина Аметова, трансляция режиссёри – Туроб Ҳайдаров.

 

Шунингдек бугун бўладиган «Насаф» – «Металлург» учрашуви кечки дастурларларда Қашқадарё ТВси орқали ҳам намойиш қилиниши мумкин.

Javob berish