Бугун футбол. “Насаф” – “Металлург”

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда катта футбол. “Насаф” бугун “Металлург” билан баҳс юритади. Учрашув соат  17:00да бошланади.

УЧРАШУВГА ОИД ТЎЛИҚ ПРЕВЬЮ

 

ЎзПФЛ 27-тур

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод)

04.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин (Тошкент).

 

“Насаф” ва “Металлург” жамоалари ҳозиргача ўзаро 39 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 67:31.

Шунингдек мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 19 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 17тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2015 йилда ғалаба  билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган  ягона ғалабасидир.

“Насаф” бугун олий лигадаги 615-учрашувида майдонга тушади.

Жорий чемпионатда “Аждарлар”нинг ғалабали серияси давом этмоқда. Жамоамиз кейинги 8 учрашувда кетма-кет ғалабага эришган.

Азиз футбол ишқибозлари ҳаммаларингизни “Марказий” стадионимизга чорлаб қоламиз! Қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг!

Javob berish