Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Металлург” 2:2

Бугун ёшларимиз 27-тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқаларидан ташаббусга эга бўлган ёшларимиз гол уриш учун ҳам имкониятларга эга бўлишди. Меҳмонларнинг ҳам дарвозамиз томон уюштирган қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олганини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашувдаги ҳисоб 16-дақиқада очилди. Бунда Сирожиддин Қўзиевнинг дарвоза томон тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди – 1:0. Афсуски бу ҳисобни ёшларимиз кўп ушлаб тура олишмади. Меҳмонлар 23-дақиқадаёқ жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Аброрбек Тошқўзиев чиройли тарзда дарвозамизга гол киритди – 1:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим воқеаларга бой бўлди. 55-дақиқада Донёржон Нарзуллаев жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди 2:1.

Учрашувнинг 62-дақиқасидан бошлаб, ёшларимиз майдонда бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлишди. Музаффар Шарипов меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумида тўпни жарима майдончамиз ташқарисида эгаллаб олгани учун унга ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.

Бу йўқотишдан кейин ҳам ёшларимиз ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Аммо афсуски яратилган вазиятлардан футболчиларимиз унумли фойдалана олишмади.

Аксинча учрашувнинг 74-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга эришишди – 2:2. Зуҳрулло Бобоев бу голга муаллифлик қилди. Бу гол ҳам чиройли тарзда  киритилган эди.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олишга жуда яқин бўлди. Аммо бунда ўйинчиларимизда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, ёшларимиз бу турда дурангга имзо чекишди. Эътироф этиш керак, ўринбосарларимизнинг мағлубиятсиз серияси 13тага етди.

 

Ёшлар лигаси, 27-тур

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 2:2 (1:1)

03.11.2017. “Меҳнатчи” стадиони. 15:00

Ҳакамлар: Жасур  Мухторов (Тошкент), Зуфар Элибоев (Қарши), Элнур Дониёров (Қарши), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

 

Голлар: Сирожиддин Қўзиев, 16’-1:0, Дониёржон Нарзуллаев, 55’-2:1  –  Аброрбек Тошқўзиев, 23’-1:1, Зуҳрилло Бобоев, 74’-2:2

 

“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (с), 6.Сирожиддин Қўзиев 7.Акмалжон Олимов, 9.Худоёрхон Сагдуллаев, 13.Муҳриддин Зоиров (28.Анвар Ҳусанов 79), 14.Шароф Муҳитдинов (35.Ислом Рашидхонов 46), 16.Шерзод Насруллаев, 19.Сайдулло Раҳматов, 32.Наврўзжон Саидов (96.Дадажон Маматқулов 84), 33.Шохруҳ Неъматов (30.Амирбек Лутфуллаев 65), 38.Дониёржон Нарзуллаев.

Захира: 15.Абубакр Ризо Турдалиев, 22.Алижон Ахматов, 34.Нурбек Ботиров.

 

“Металлург”: 25.Тимурбек Тўйчиев (35.Акобир Қаюмов 46), 5.Жасур Ахмедов, 6.Мансуржон Нуралиев, 7.Улуғбек Худоёров (с), 9.Аброрбек Тошқўзиев (21.Муҳаммадазим Нурматов 67), 11.Муҳаммаджон Султонов (8.Арам Маркарян 55), 17.Умид Раҳимов, 22.Асомиддин Абдураҳмонов, 23.Зуҳрилло Бобоев, 40.Худойшукур Сатторов, 70.Сирожжон Тошпўлатов.

Захира:

 

Огоҳлантириш: Акмалжон Олимов (76) – Асомиддин Абдураҳмонов (35)

 

Четлатиш: Музаффар Шарипов (62).

Javob berish