«Машъал»: Тайёргарлик бошланди

» Машъал » жамоамиз Олий лиганинг 26-турини Муборакда » Насаф «га қарши ўтказиб 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Жамоамиз Олий лиганинг 27- турини сафарда Тошкент шаҳрининг » Обод » жамоаси билан тўқнаш келиши керак эди. Аммо “Обод” жамоаси ЎФФ нинг қарорига мувофиқ Олий лигадан четлаштирилганди. Шу сабабли “Машъал” жамоамизга ушбу турда техник ғалаба ёзилади. “Газчилар” 4-ноябр куни назорат баҳси ўтказишни режалаштирмоқда. Жамоамиз айни кунларда ушбу баҳсга ҳозирлик кўрмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Футболчиларимиз барчаси аъло кайфиятдалар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 14 ноябрь куни БАА термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши муносабати билан 28-тур доирасидан ўрин олган барча учрашувлар санаси ўзгарди.
Жумладан, “Машъал” – “Қизилқум” учрашуви 16 ноябрдан 8 ноябрга,
“Динамо”– “Нефтчи” учрашуви 16 ноябрдан 8 ноябрга,
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашуви 16 ноябрдан 8 ноябрга,
“Локомотив” – “Бухоро” учрашуви 16 ноябрдан 8 ноябрга,
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви 17 ноябрдан 9 ноябрга,
“Шўртан” – “Насаф” учрашуви 17 ноябрдан 9 ноябрга,
“Пахтакор” – “Олмалиқ” учрашуви 17 ноябрдан 9 ноябрга кўчирилди.

» Машъал » – «Қизилқум» баҳси эса 8 ноябрь куни Муборакда Б. Вафоев номли ўйингоҳда бўлиб ўтади.

 

Манба: fcmashal.uz

Javob berish