ЎзПФЛ 29-тур учрашувларининг санаси ҳам ўзгарди

ПФЛ расмий сайтининг тарқатган расмий хабарига кўра, олий лига 29-30 – тур учрашувлари бир хил вақтда бошланади. 29-тур учрашувлари 19 ноябр куни бўлиб ўтади. 

Хабарда яна шундай дейилади:

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААда ўтадиган ўртоқлик ўйини ҳамда 28-тур учрашувлари санаси ўзгаргани муносабати билан мусобақалар регламенти 4.16 бандига асосан Олий Лига 29-30-тур ўйинлари сана ҳамда бошланиш вақтларига ўзгариш киритилди.

Унга кўра, Олий Лига 29-тур учрашувлари 21-22 ноябрдан 19 ноябрга кўчирилди ва ўйинларнинг бошланиш вақти 14:00 этиб белгиланди.

30-тур ўйинлари эса 25 ноябрь санасида бўлиб ўтади ва барча учрашувлар соат 14:00да бошланади.

Демак, 29-тур доирасидаги «Насаф» – «Пахтакор» учрашуви аввал белгиланганидек 22 ноябрда эмас, балки уч кун аввал 19 ноябр якшанба куни бўлиб ўтади ва 14:00да бошланади.

Javob berish