“Насаф” – “Металлург” учрашувини Эрматов бошқаради

“Насаф” олий лига 27-тур учрашувини ўз майдонида “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 4 ноябр шанба куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Бугун ушбу жамоалар иштирокидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Унга кўра, мазкур учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Учрашув захира ҳаками сифатида Жасур Мухторов тайинланган. Ҳакамларнинг барчаси Тошкент шаҳридан.

Ҳакамлар ишини Артём Арутюнов назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Ноил Лутфулин  ташриф буюради.

 

ЎзПФЛ 27-тур

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод)

04.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Жасур  Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

 

Маълумот ўрнида: Эрматов бу йилги жамоамиз иштирокидаги 6та учрашувни бошқарган. Шулардан биттаси кубок баҳсидир. Эрматов бошқарган учрашувларнинг иккитасида жамоамиз ғалабага эришган, қолган учрашувларда мағлубиятга учраган. Ушбу ҳакам бўлиб ўтган учрашувларда футболчиларимизга 12 марта сариқ карточка кўрсатган.

Равшан Эрматов мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи давра 12-тур учрашувини бошқарган эди.

Javob berish