“Насаф” кетма-кет уч учрашувни ўз майдонида ўтказади

Қашқадарёлик футбол мухлислари  учун ноябр ойи футболга бой бўлади. Футбол ишқибозлари  “Насаф” иштирокидаги кетма-кет учта ўйинни “Марказий”да томоша қилишади.

Бу албатта мухлислар учун ҳам, “Насаф” учун ҳам ажойиб имконият. 22 ноябр куни Қаршида  бўладиган “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви, жамоамиз учун  жорий чемпионатдаги сўнгги уй учрашуви бўлади.

XXVI Ўзбекистон миллий чемпионати ҳал қилувчи босқичга ўтди. Умид қиламизки, воҳалик футбол ишқибозлари бу учрашувларда стадионимизга фаол ташриф буюришиб, жамоамизни яқиндан қўллаб-қувватлашади.

 

“Насаф”нинг ноябр ойидаги уй учрашувлари анонси

 

ЎзПФЛ 27-тур. 04.11.2017 (шанба)

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод)

Бошланиши: 17:00да

 

ЎзПФЛ 28-тур. 09.11.2017 (шанба)

“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор)

 

ЎзПФЛ 29-тур. 22.11.2017 (чоршанба)

“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент)    

Javob berish