«Севинч»: Толмас Бекназаровни табриклаймиз!

Бугун “Севинч” ПФК бош ҳисобчиси Толмас Бекназаровнинг таваллуд айёми куни.

Анча йиллардан буён клубимизда меҳнат қилиб келаётган ушбу ходимимизнинг клубимизда ўз ўрни ва ҳурмати бор. Албатта, “Севинч” ПФКнинг қўлга киритган ютуқларида Толмас Бекназаровнинг  ҳам катта ҳиссаси бор.

Толмас Бекназаровнинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз, футболчиларимиз ва барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз. У кишига мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз. Истагимиз барча орзу истаклари амалга ошсин.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси

Javob berish