Ўзбекистон Биринчилиги. «Севинч-2» муддатидан аввал 2-ўринни эгаллади

Айни кунларда Тошкентда аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилигининг якунловчи 6-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун 6-турнинг иккинчи кун учрашувлари бўлиб ўтди. Унда «Севинч-2» жамоамиз Тошкентнинг «Пахтакор W» жамоаси билан куч синашди ва 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ғалабадан сўнг Гулнора Тўраева шогирдларининг тўплаган очколари сони 41тага етди ва иккинчи поғонадаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Турнир жадвалининг кейинги поғонасида бораётган «Пахтакор W» жамоасининг тўплаган очколари сони 34 тага тенг, яъни улар жамоамизнинг сўнгги учрашуви натижаси қандай бўлишидан қатъий назар қувиб ўта олишмайди.

Тўпурарлар рўйхатида ҳам икки футболчи қизимиз борлиги қувонарли ҳол. Шахноза Юсупова ҳозиргача рақиблар дарвозасига 17та тўп киритган бўлса, Альбина Бобоқулова 12та  голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Эртага «Севинч-2» жамоамиз бу йилги биринчиликнинг сўнгги учрашувида майдонга тушади. Улар «Навбаҳор W» жамоаси билан баҳс юритишади.

Шундай қилиб, «Севинч-2» жамоамиз бу йилги биринчиликни ҳам 2-ўринда якунлайдиган бўлди. Жамоамиз бу билан ўтган йилги натижани такрорлади. Бу ютуқ билан футболчи қизларимизни самимий табриклаб қоламиз.

Фото sports.uz сайтидан олинди

 

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish