“Шўртан” узоқ кутилган ғалабага эришди

Бугун олий лига 26-турининг сўнгги учрашуви Ғузорда “Шўртан” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Учрашувда “Шўртан” жамоаси рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонларнинг учрашувдаги голларини Лазиз Убайдуллаев, Жасур Холтўраев ҳамда Евгений Кочневларлар киритишди. “Сўғдиёна” жамоасининг учрашувдаги ягона голига Отабек Валижонов муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, “Шўртан” жамоаси иккинчи даврадаги иккинчи ғалабасига эришди. Бу билан ғузорликлар саккиз учрашувдан кейин яна ғалаба қозонишди.

“Шўртан” жамоаси энди 27-тур  учрашувини сафарда “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади.

 

ЎзПФЛ 26-тур

“Шўртан” (Ғузор) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 3:1 (2:0)

27.10.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 16:00

 

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Ён ҳакамлар: Андрей Цапенко (Тошкент вил.) ва Бобир Қодиров (Бухоро)

Захира ҳаками: Шухрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

 

Голлар: Лазиз Убайдуллаев, 31’-1:0, Жасур Холтўраев, 45+1’-2:0, Евгений Кочнев, 90+2’-3:1  –  Отабек Валижонов, 90+1’-2:1

 

«Шўртан»: 25.Алибек Тўропов, 4.Жамол Отақулов (92.Евгений Кочнев 46), 5.Хасанбой Эргашев (18.Элдор Бойматов 69), 7.Олимжон Каримов, 12. Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев,  77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзеддинов, 99.Марадона Сафаров (20.Шаҳзодбек Хурсанов 56).

Захира: 1.Элдор Тожибоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 55.Дилшод Хушбаков, 76.Аббос Амонов.

 

«Суғдиёна»: 16.Музаффар Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 14.Ғайрат Умиров (8.Суҳроб Қобилов 46), 15.Иззатилла Абдуллаев (55.Сардор Қаҳҳоров 72), 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 27.Отабек Валижонов, 77.Сардорбек Эминов, 91.Жавлон Гусейнов, 92.Умиджон Қодиров (11.Шохруҳ Достонов 46).

Захира:  99.Ширинбой Абдуллаев, 47.Шерзод Жалилов, 59.Сарваржон Жўраев.

 

Огоҳлантириш: Ҳасанбой Эргашев (38).

Javob berish