Шоди Номозов Қарши олимпия захиралари коллежи директори этиб тайинланди

Кеча Қарши олимпия захиралари коллежи мажлислар залида  йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда коллежнинг янги  директори жамоага таништирилди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси  ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда  вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  томонидан Шоди Номозов номзоди бу лавозимга маъқул кўрилди. Шоди Номозовни вилоятда спортга ва футболнинг ривожига ҳисса қўшаётган мутахасис сифатида билишади. Вақтида Номозов Ғузорнинг “Шўртан” клубига ҳам раҳбарлик қилганидан хабарингиз бор.

Шундай қилиб, Қарши Олимпия захиралар коллежи директори вазифасига Шоди Номозов тайинланди.

Ўзингизга маълум, ушбу коллеж қошида “Олимпия” футбол жамоаси ҳам бор. Ушбу жамоа вилоят биринчилигида иштирок этиб келмоқда.

Шоди Номозовнинг янги фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

Фахриддин Чориев.

 

Манба: voha.uz

Javob berish