Қашқадарё чемпионати: 25-турнинг олтита учрашуви натижалари

 

Қашқадарё вилоят ички чемпионати 25- туридан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу турда футбол мухлислари  бир қатор қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишди. Суҳроб Азизов бошчилигидаги “Ҳисор” жамоаси ўз майдонида “Насаф-ФМ” жамоасини қабул қилди. Кескин баҳсда кешлик футболчилар рақиблар устидан  2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шуни айтиш жоизки, “Ҳисор”  жамоаси иккинчи давра кетма-кет навбатдаги  еттинчи ғалабасини қулга киритди ва улар турнир жадвалида пешқадмликни мустаҳкамлаб бормоқда.

Бу йилги мавсумни юқори савияда ўтказаётган Чироқчининг ”Кўкдала” жамоаси сафарда  “Навбаҳор”жамоаси меҳмони бўлишди. Голларга бой баҳсда жамоалар жанговар дурангга рози бўлишди. Якуний ҳисоб 5-5

Биринчи давранинг яримидан турнирга қўшилган “Пўлати-Бунёдкор” жамоаси анча жонлаб қолди. Косонликлар ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатишмоқда. Улар  25-турдаги рақиби “Олимпия” жамоасини ўз мухлислари кўз ўнгида 4-2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Вилоят чемпионатида иштирок этаётган  “Зафар”, “Нишон” жамоалари бу йилги мавсумнинг саноқли тур учрашувлар қолганда тур баҳсларига номаьлум сабабларга кўра иштирок этиша олмаяпти.

Мавсум чемпионлиги учун курашда “Ҳисор”, “Машъал-ФМ”,”Шўртан-ФМ”, “Насаф-ФМ” жамоалари ҳар-бир тур учрашувларида жиддий кураш олиб боришмоқда.

 

 

   25-тур

14 октябр, шанба

“Ҳисор”(Шахрисабз)-“Насаф-ФМ”(Қарши)  2-1

“Бинокор”(Қарши)-“Машьал-ФМ”(Муборак) 1-4

“Шўртан-ФМ”(Ғузор)-“Турон”(ҚҚКХ коллеж)  5-1

“Пўлати-Бунёдкор”(Косон)-“Олимпия”(ҚОЗК)  4-2

15 октябр, якшанба

“Чироқчи”(Чироқчи)-“Қарлиқ”(Муборак)   қолдирилди

“Навбаҳор”(Касби)-“Кўкдала”(Чироқчи) 5-5

“Нишон”(Нишон)-“Аланга”(Косон) -:+

“Новқат-CITY”(Касби)-“Зафар”(Қамаши)  +:-

 

 

Фахриддин Чориев тайёрлади.

 

Манба: voha.uz

 

Javob berish