Шахрисабзнинг “Ҳисор” жамоасини Аннаматов бошқариши мумкин

Қашқадарё вилояти ички чемпионатида карвонбошлик қилаётган Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоаси 25-турда “Насаф-ФМ” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг, “Ҳисор” жамоаси ижрочи директори Суҳроб Азизовни суҳбатга тортдик.

-Жамоада бир қатор ижобий ўзгаришларни амалга оширишни режалаштираяпмиз. Жумладан,  ўз вақтида “Насаф” жамоаси сафида  тўп тепган ва кейинги фаолиятини  мураббийликка бағишлаган, воҳалик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган  Баҳодир Аннаматовни жамоамизга таклиф этмоқчимиз, – дейди Азизов.

Жамоа раҳбарияти ҳозирча  Баҳодир Аннаматовга  расман таклиф билан чиқмаган.

Айни пайтда  биринчи лигага чиқишни мақсад қилган “Ҳисор”  жамоасига,  Суҳроб Сатторов  ва ўйновчи мураббий Комил Каттақуловлар  бошчилик қилишмоқда.

Фахриддин Чориев.

Манба: voha.uz

Javob berish