Ўзбекистон Биринчилиги. “Насаф-2” – “Машъал-2” 1:2

Бугун “Насаф-2” жамоамиз Ўзбекистон Биринчилиги 32-тур учрашувини ўз майдонида Муборакнинг “Машъал-2” жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимда майдонда устунлик қилган жамоамиз рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда меҳмонларнинг қарши ҳужумлари самарали якунланди. Ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз ҳимояда хатога йўл қўйишди. Натижада меҳмонларнинг тезкор ўйинчиси Шахзодбек Убайдуллаев икки дақиқада икки марта дарвозамизни ишғол қилди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида  Наврўзжон Изатиллаев орадаги ҳисобни битта голга қисқартирди. Бугунги учрашувда нафақат ҳисобни тенглаштириш, балки олдинга ўтиб олиш учун ҳам жамоамизда имкониятлар бўлди. Аммо бу вазиятларда футболчиларимизда дарвозани ишғол қилиш учун аниқлик ёки совуққонлик етишмади.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз кичик воҳа дербисида имкониятни бой берди.

“Насаф-2” энди навбатдаги икки тур учрашувини сафарда биринчилик етакчиларига қарши ўтказади.

 

Ўзбекистон Биринчилиги, 32-тур

 “Насаф-2” (Қарши) – “Машъал-2” (Муборак) 1:2 (0:0)

15.10.2017. “Насаф” ФМ майдони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Қанот ҳакамлари: Шоҳнур Юлдашев (Гулистон), Достонбек Раҳмонов (Гулистон)

Захира ҳаками: Зуфар Элибаев (Қарши)

Назоратчи: Шуҳрат Игамбердиев (Қарши).

 

Голлар: Наврўзжон Изатиллаев, 68’-1:2 – Шахзодбек Убайдуллаев, 50’-0:1, 52’-0:2

 

“Насаф-2”: 30.Амирбек Лутфуллаев, 5.Шерзод Насруллаев, 7.Отабек Комилжонов, 9.Мирзабек Жониқулов, 10.Худоёрхон Сагдуллаев, 14.Достонбек Бердиқулов, 23.Самандар Шукруллаев, 28.Наврўзжон Изатиллаев, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев (33.Орифжон Муродов 87), 34.Илҳомжон Алижонов (с), 38.Шоҳмалик Комилов (22.Шахбоз Эркинов 46).

Захира: 25.Элшод Қодиров, 4.Фарруҳ Абсаломов, 19.Абдулла Миясаров, 32.Жасур Жумаев, 42.Тимур Набиев.

 

“Машъал-2”: 40.Достонбек Тўхтабоев, 5.Шахзод Тоғаев, 8.Ахроржон Иноятов, 10.Шахзодбек Убайдуллаев, 16.Холмурод Холмуродов (с), 17.Мирзоҳид Эгамбердиев (22.Ҳусниддин Алиқулов 46), 20.Сунатилло Рустамов (24.Муҳриддин Ризванов 67) (26.Бобурбек Фарходов 83), 47.Миржалол Ражабов (9.Зафарбек Акромов 63), 55.Муҳаммад Тошпўлатов, 70.Ёдгор Назаров, 90.Шахбоз Абдураимов.

Захира: 1.Шуҳратбек Зиёвуддинов, 7.Санжарбек Алижонов,.

 

Огоҳлантириш: Достонбек Бердиқулов (74) – Ахроржон Иноятов (81), Зафарбек Акромов (90+1).

 

Манба: fcnasaf.uz

 

Javob berish