«Шўртан» етти учрашувки рақибларига очко улашмоқда

Бугун, миллий чемпионатимизнинг 24-тур доирасидан ўрин олган учрашувда, «Шўртан» жамоаси ўз майдонида Бухоронинг «Бухоро» жамоасини қабул қилди. Учрашув Ғузор «Марказий» ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Иккинчи даврада фақат бир марта рақибини мағлуб этган «Шўртан» жамоаси кейинги 7 учрашвда ғалаба қозона олмади. Ғузорликлар ҳоҳ ўз уйида, ҳоҳ сафардаги учрашувларда ҳам рақибларига очко улашишда давом этмоқда.

Бугунги учрашувда ҳам «Шўртан» жамоаси ўз дарвозасидан тезкор гол ўтказиш билан бошлашди. Биринчи бўлимнинг 19 дақиқасида «Шртан» ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқди. Бу голлардан кейин ўзига келган жамоа бухороликлар голларига икки тўп билан жавоб қайтаришди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада етакчи жамоалардан очко тортиб олган «оқ бўрилар»нинг иккинчи даврадаги иштироки қониқарли эмас. «Шўртан» жамоаси иккинчи даврада фақат бир учрашувда ғалаба эришди холос, у ҳам бўлса ўз майдонидаги «Динамо» билан бўлган учрашувдир.

 

ЎзПФЛ 24-тур

«Шўртан» (Ғузор) – «Бухоро» (Бухоро) 2:3 (1:3)

14.10.2017. «Ғузор» марказий стадиони.

 

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Сардор Наджафалиев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников (Тошкент)

 

Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 2, – 0:1. Эргаш Исмоилов 17, – 0:2. Иван Нагаев 19, – 0:3. Отабек Нарзуллаев 25, – 1:3. Жасур Холтўраев 88, – 2:3.

 

«Шўртан»: 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 5.Хасанбой Эргашев, 12. Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев,77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзеддинов, 99.Марадона Сафаров.

Заҳира: 25.Алибек Тўропов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 19. Маъруфхон Муродов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 55.Дилшод Хушбаков, 92.Евгений Кочнев.

 

«Бухоро»: 25. Муҳиддин Худоёров, 3.Бобуржон Омонов, 11.Санъат Шихов, 16.Артём Филипосян, 27. Роббим Ҳасанов, 28. Эргаш Исмаилов, 29. Володимир Баенко, 75. Саломат Қутибоев, 77. Иван Нагаев, 87. Алишер Саноев, 99. Жавоҳир Қаҳрамонов
Заҳира:  12. Акмал Турсунбоев, 8. Ивор Вейцер, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 23.Зохид Пиримов, 55.Азамат Алланиёзов, 72. Алишер Саматов , Тоҳиржон Шамсиддинов.

 

Javob berish