Игорь Шквирин: «Афсус гол кирита олмадик»

Олий лига 24-туридан ўрин олган «Машъал» – «Сўғдиёна» (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин журналистлар саволларига жавоб қайтарди:

– Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Биз бугун Муборакка гол ўтказмаслик ва очко олиш учун ташриф буюргандик. Шогирдларим бугунги ўйин учун берилган кўрсатмаларимни бажаришга эришдилар. Афсус бугунги учрашувда гол кирита олмадик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Сафардаги учрашувда бизни қўллаш учун келган мухлисларимизга каттакон раҳмат, – дейди Шквирин.

 

Манба: fcmashal.uz

Javob berish