Қашқадарё чемпионати: Бугун 25-тур ўйинлари старт олади

Бугун вилоят ички чемпионати 25- тур ўйинларига старт берилади.  Ушбу тур баҳслари 14-15 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Чемпионликни мақсад қилган,   турнир пешқадами  Шахрисабзнинг “Ҳисор”жамоаси ўз майдонида  “Насаф-ФМ” жамоасига  қарши майдонда саф тортишади.

Пешқадам “Ҳисор” жамоасини ҳар-бир турда таьқиб этиб келаётган Суннат Шаймардонов бошчилигидаги “Шўртан-ФМ”жамоаси, Қарши Қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси “Турон” билан ўзаро баҳс олиб боришади.

Турнир жадвалини 3-поғонасида бораётган муборакнинг “Машьал-ФМ” жамоаси сафарда “Бинокор” меҳмони бўлади.

   25-тур

14 октябр, шанба

“Ҳисор”(Шахрисабз ) – “Насаф-ФМ”(Қарши)

“Бинокор”(Қарши) – “Машьал-ФМ”(Муборак)

“Шўртан-ФМ”(Ғузор) – “Турон”(ҚҚКХ коллеж)

“Пўлати-Бунёдкор”(Косон) – “Олимпия”(ҚОЗК)

 

15 октябр, якшанба

“Чироқчи”(Чироқчи) – “Қарлиқ”(Муборак)

“Навбаҳор”(Касби) – “Кўкдала”(Чироқчи)

“Нишон”(Нишон) – “Аланга”(Косон)

“Новқат-CITY”(Касби) – “Зафар”(Қамаши)

 

Фахриддин Чориев.

 

Javob berish