Превью: «Машъал» – «Сўғдиёна»

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Абдурахмон Қўлдошев (Бухоро), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Игорь Гормашев (Тошкент).

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Лёткин Валерий Николаевич

“Машъал” ва “Сўғдиёна” олий лигада 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Газчилар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 25 бор куч синашишган. “Машъал” ҳисобида 11 ғалаба, “Сўғдиёна”да эса 7 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Газчилар” томонида: 34:26. Ўзаро ўйинларда “Машъал” жамоамизда  40 очко, “Сўғдиёна ” 28 очкони қўлга киритган. “Машъал”нинг энг йирик ғалабаси 5:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг 9-турда Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик 3-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларни Суннатилла Мамадалиев , Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатовлар киритишган.

“Машъал” майдонида ўтган барча учрашувлар:
16.09.2016 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
18.09.2015 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0
03.08.2014 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:2
21.05.2011 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
09.11.2009 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0
02.11.2008 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0
10.08.2006 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:0
15.04.2005 «Машъал» — «Сўғдиёна» 5:1
10.03.2004 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:1
16.11.2002 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:0
31.05.1996 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
07.10.1995 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги 12 та ўйиндан 6 тасида “Машъал”, 1 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Охирги саккиз йилда “Сўғдиёна” сафарда “Машъал”ни мағлуб эта олмаган.

Манба: fcmashal.uz

Javob berish