Бугун “Насаф-2” ўз майдонида “Нурафшон”ни қабул қилади

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги 31-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Насаф-2” жамоамиз бу турда “Нурафшон” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув бугун “Насаф” ФМ майдонида соат 16:00да бошланади.

Учрашувни гулистонлик ҳакам Бахтиёр Юлчараев бошқариб боради. Унга қанотларда нукуслик ва урганчлик ҳакамлар Дамир Искандеров ҳамда Дилшод Жуманиёзовлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида ҳамшаҳаримиз Фирдавс Норсафаров ишлайди.

Бахтиёр Тоғаев учрашувда ҳакамлар ишини назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

 

Ўзбекистон Биринчилиги, 31-тур

 “Насаф-2” (Қарши) – “Нурафшон” (Бухоро)

12.10.2017. “Насаф” ФМ майдони. 16:00да

Бош ҳакам: Бахтиё Юлчараев  (Гулистон)

Қанот ҳакамлари: Дамир Искандеров (Нукус), Дилшод Жуманиёзов (Урганч)

Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

 

Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз бу йилги ҳозиргача биринчиликда 28та учрашув ўтказди. Шулардан саккизсида ғалаба, учтасида дуранг ва яна ўн етти учрашувда мағлубиятга учради. Тўплаган очколари сони 27та ва турнир жадвалининг 14-поғонасини эгаллаб турибди.

“Нурафшон” жамоаси эса 28 учрашувдан сўнг 19 очко тўплаб, турнир жадвалининг сўнгги 17-поғонасида бормоқда.

“Насаф-2” жамоамиз кетма-кет икки учрашувни ўз майдонида ўтказади. 15 октябр куни бўладиган 32-тур учрашувида Муборакнинг “Машъал-2” жамоасини ҳам қабул қилади.

Барча футбол ишқибозларини эса стадионимизга чорлаб қоламиз.

Javob berish