Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” – “Локомотив” учрашувининг трансляцияси ҳақида

Бугун “Марказий” стадионда “Насаф” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув оммавий ахборт воситалари орқали қандай ёритилиши ҳақида мухлисларимизга маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Демак, учрашув соат 18:00да бошланади. Учрашувни клубимиз ходимлари ҳар доимгидек mycujoo.tv сайти орқали онлайн видеотрансляция қилинади. Онлайн видеотрансляцияни мана бу ҳаволага ўтиб, кузатиб боринг.

Бугунги учрашувни ПФЛ сайти орқали ҳам онлайн томоша қилиш имкониятига эгасиз.

Шунингдек бугунги учрашув сайтимиз орқали онлайн тарзда матнли трансляция қилинади. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯга ўтиш учун ушбу ҳаволани босинг.

 

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish