“ҚИЗИЛҚУМ GULI” – “СЕВИНЧ” УЧРАШУВИНИ КИМ БОШҚАРИШИ АНИҚ БЎЛДИ

Севинч

103 Ўқилди фикр билдирилган

“ҚИЗИЛҚУМ GULI” – “СЕВИНЧ” УЧРАШУВИНИ КИМ БОШҚАРИШИ АНИҚ БЎЛДИ

24 май куни аёллар ўртасидаги XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Севинч” жамоамиз бу турдаги учрашувни сафарда “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашувни бухоролик ҳакам Шерзод Ражабов бошқаради. Унга қанотларда Кристина Середа ва Нигора Муҳаммадиевалар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Амал Султонов ишлайди.

Учрашувдаги ҳакамлар ишини Ибрагим Шарипов назорат қилади. Роман Черников учрашувда комиссарлик қилади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 9-тур

“ҚИЗИЛҚУМ GULI” – “СЕВИНЧ”

24.05.2018. “Кимёгар” стадиони. 16:00да

Бош ҳакам: Шерзод Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Нигора Муҳаммадиева (Термиз)

Захира ҳаками: Амал Султонов (Навоий)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

Учрашув комиссари: Роман Черников

Маълумот ўрнида: Шерзод Ражабов бу билан, кетма-кет жамоамиз иштирокидаги учинчи учрашувни бошқаради.