CHAMPIONAT.ASIA талқинига кўра, Рўзиқул Бердиев ва Санжар Қувватовлар сентябр ойининг «Энг яхши»лари

Маълумки, Championat.asia ички чемпионат ҳамда Кубок баҳсларидан келиб чиқиб ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб боради. Бугун сайтда янги лауретлар эълон қилинди ва хабарда шундай дейилади:

«Сентябрь якунларига кўра «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ойнинг «Энг яхши мураббийи» деб топилди. Ўтган ойда «Насаф» бешта учрашувда майдонга тушиб, ҳаммасида ғалаба қозонди. Қаршиликлар дастлаб «Сўғдиёна», кейин навбати билан «Олмалиқ», «Локомотив», «Обод» ва «Қизилқум» клублари устидан зафар қучишди.

Қолаверса, «Насаф мана шу бешта ўйинда ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Тўплар нисбати ҳам ҳавас қилса арзийди 14-0. Шу боис жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ой лауреати деб топилди. Биз ушбу эътироф билан «Насаф» мухлислари ҳамда мураббий Рўзиқул Бердиевни табриклаб қоламиз».

Шунингдек сайт талқинига кўра, сентябр ойининг «Энг яхши  футболчи»си сифатида, дарвозабонимиз Санжар Қувватов эътироф этилди. Бу ҳақда хабарда шундай дейилади:

Сентябрь якунларига кўра, «Насаф» дарвозабони Санжар Қувватов ойнинг «Энг яхши футболчиси» деб топилди. Бунга сабаб касбилик дарвозабон ўтган ой жамоаси таркибида барча расмий ўйинларда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Албатта, «Насаф» сафида Драган Черан, Баҳром Абдураҳимов сингари футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишди.

Аммо сайт ижодкорлари якунда Санжар Қувватов вариантида тўхталишни лозим топдик. Гарчи биринчи даврадан кейин Элдор Суюнов клубни тарк этган бўлса-да, Қувватов «Насаф»да яккаланиб қолмади. У ишончли ўйин кўрсатишда давом этмоқда. «Насаф» ўтган ойда «Сўғдиёна», «Олмалиқ», «Локомотив», «Обод» ва «Қизилқум» клубларини гол ўтказмасдан мағлубиятга учратди ва бунда дарвозабоннинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Шу боис Санжар Қувватовни ой лаурети деб топишга қарор қилдик. Биз ушбу эътироф билан қаршилик мухлислар ҳамда жамоа дарвозабони Санжар Қувватовни табриклаймиз.

Бу эътироф билан мураббийимиз ҳамда дарвозабонимизни  клубимиз номидан табриклаб қоламиз. Уларнинг кейинги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ўз ўрнида championat.asia сайти раҳбарияти ва ходимларига бундай эътироф учун клубимиз номидан ташаккурлар билдириб қоламиз.

 

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish