“Насаф”дан кетган футболчилар терма жамоаси

Олий лига 23-тури доирасидаги “Насаф” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ўйиндан кейинги бўлиб ўтган матбуот анжуманида “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрларини билдираётиб, “бугун иккига бўлиниб ўйнагандек бўлдик”, -деб қўшиб кетди.

Бу гап бизни қизиқтириб қолди ва “Қизилқум” жамоасининг таркибига яна бир кўз ташладик. Натижада айни пайтда навоийликлар сафида “Насаф”нинг собиқ беш нафар ўйинчиси фаолиятини давом эттираётганига гувоҳ бўлдик. Булар Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Артур Геворкян, Алишер Юсупов ва Акромжон Бахритдиновлардир.

Шундан сўнг “Насаф”ни кейинги йилларда тарк этган ўйинчиларнинг рўйхатини тузиб чиқдик. Не кўз билан кўрайликки, тарк этган ўйинчилардан яхшигина терма жамоа тузса ҳам бўлар экан.

Қуйида “Насаф”дан кетган ўйинчилардан тузилган рамзий терма жамоани кўринг.
Тўғри, “Насаф”дан кетган бошқа ўйинчилар ҳам кўп. Аммо биз уларни терма жамоага киритмаганимиздан хафа бўлишмайди деб, умид қиламиз.

Албатта “Насаф” клуби раҳбарияти ҳам, клуб ишқибозлари ҳам бу футболчиларнинг “Насаф”нинг ютуқларига қўшган салмоқли ҳиссаларини ҳеч қачон унутишмайди. Вақтида бу ўйинчилар жамоа учун борини беришди. Футболчилик фаолиятининг энг ёрқин даврлари шу жамоада ўтди. Катта совринларни қўлга киритишди. Ўзларининг ажойиб ўйинлари орқали, футбол ишқибозлари назарига тушишди ва ҳурматини қозонишди.


Асосий таркиб: Элдорбек Суюнов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Эркин Бойдуллаев, Фозил Мусаев, Шохруҳ Гадоев, Илҳом Юнусов, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов.

Захира: Ўткир Юсупов, Рой Рок, Ильдар Маматказин, Алишер Юсупов, Акромжон Бахритдинов, Огнен Красич, Кенжа Тўраев, Азамат Алланиязов.

 

Манба: sports.uz

 

Javob berish