Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” – “Локомотив” учрашувини Цейтлин бошқаради

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финалининг жавоб  учрашувлари 6-7 октябр кунлари бўлиб ўтади.

“Насаф” ярим финал жавоб учрашувини 7 октябр шанба куни ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади.

Бугун ярим финал жавоб учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи аниқ бўлди. Унга кўра, “Насаф” – “Локомотив” учрашувини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқарадиган бўлди.

Цейтлинга қанотларда Тимур Галеев ва Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади. Тошкент шаҳридан. Учрашув захира ҳаками сифатида Исхах  Ибрагимов тайинланган. Нукус шаҳридан.

Учрашувда ҳакамлар ишини Александр Попов назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

 

Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)

07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00

 

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

 

Дастлабки учрашув – 1:3.

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” – “Локомотив” учрашувини Цейтлин бошқаради”га битта фикр билдирилган

  1. Биз Насафга ишонамиз ва куллаб куватлаймиз, xакамлардан xолол уйин талаб килиб коламиз Олга Насаф биз сен биланмиз

Javob berish