Александр Хомяков: «Машъал» океанда сузаётган акулага ўхшайди»

Олий лиганинг 23-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Машъал» учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Тошкентдаги ўйинларимиз драматик ўтди. Иккита учрашувда умумий ҳисобда 7та гол ўтказдик. Бугунги баҳснинг дастлабки дақиқаларидан биз рақибга устунликни бериб қўйдик.
Биз айни пайтда «Бунёдкор» академияси тарбияланувчиларига маҳорат бобида ютқазяпмиз.
«Бунёдкор» маҳорат бўйича «Машъал»дан устунлигини кўриниб турибди. Биз океанда сузаётган акулага ўхшаймиз. Кейинги ўйинларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

– Учрашувдан олдин «Машъал» жамоавий фотосуратга тушишни истамади. Жамоа сардори жамоада шундай ирим борлигини айтиб ўтди. Буни қандай изоҳлайсиз?

– Бунинг учун албатта узр сўрайман. Футболчилар одатда ҳар доим расмга тушишарди. Улар билан бу борада алоҳида гаплашаман. Яна бир бор бу ҳолат учун жамоа номидан узр сўрайман.

Манба: fcmashal.uz

Javob berish