«Машъал»: Тошкентда аламли мағлубиятларга учрадик

Бугун, Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлган «Машъал» жамоамиз жуда аламлитарзда мағлубиятга учради.

Учрашув бошланди ва 26 дақиқадаёқ Жавоҳир Илёсов дарвозаси ишғол этилди. Шохруз Норхонов баҳсда тескор гол урди ва ҳисобни очди 1:0. Ўтаётган ҳар бир дақиқадан умид илинжида ўтириб жамоамиз йигитларидан гол урушларини интиқ бўлиб ўтирдик. «Қалдирғоч» лар ҳужуми остида кечаётган баҳснинг 31 дақиқани кўрсатиб турган бир вазиятга дарвозамиз ишғол этилди ва Отабек Шукуров тўпни дарвозамизга жойлади 2:0. Ордан уч дақиқа ўтиб Достонбек Ҳамдамов  ҳисобни яна ўзгарди 3-0 . Яна уч дақиқада  сўнг Отабек Шукуров «Бунёдкор»нинг тўртинчи голини киритди ва бу баҳс «Бунёдкор» ва «Машъал» учун тарихга айланувчи нуқтани қўйди. Афсуски жамоамиз бу турда жуда аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

 

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 4:0
Ҳакамлар: 
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Голлар: Шохруз Норхонов 26, – 1:0. Отабек Шукуров 31, – 2:0. Достонбек Ҳамдамов 34, – 3:0. Отабек Шукуров 37, – 4:0.

«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Исломжон Қобилов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Достон Ҳамдамов, Шохрух Гадоев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов, Шохруз Норхонов
Захира: Суҳробжон Султонов, Шахзодбек Нурматов, Воҳид Шодиев, Фаррух Икромов, Нурилло Тўхтасинов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Давронбек Умиров

«Машъал»: Жавоҳир Илёсов, Сардор Раҳмонов, Ҳумоюн Муртазоев, Шаҳзод Шайманов, Аббос Шодмонов, Бобур Қосимов, Игорь Тимонюк, Асилжон Бегимқулов, Аваз Агалиев, Абдуллоҳ Олимов, Зафар Тўраев
Захира: Раҳимжон Давронов, Сардор Абдураимов, Мирзакамол Камолов, Зоҳир Қўзибоев, Умиджон Мамтмусаев, Кенжа Тўраев, Никита Павленко

Манба: fcmashal.uz

Javob berish