Ҳамиджон Актамов: “Насаф” бугун кучли ўйин кўрсатди”

“Насаф” – “Қизилқум” учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмон жамоа устози Хамид Актамов иштирок этди ва қуйидаги фикрларини билдирди.

-Бугун ҳимояда қупол хатоларга йўл қўйдик. Ҳимоя чизиғимиз кейинги ўйинларда анча оқсаяпти. “Насаф” жамоаси бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар ҳам чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Бугун ҳақиқий мухлисбоп ўйин бўлди. Бугун ҳимоядаги тартибсиз ҳаракатимиз туфайли биринчи дақиқадаёқ дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳамда ҳимояда хатога йўл қўйдик. Аммо тан олиш керак,  “Насаф” бугун кучли ўйин кўрсатди. Бугунги ғалаба билан уларни табриклайман.

Албатта биз курашишда давом этамиз, бўлажак ўйинларда керакли очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Javob berish