БУГУН ФУТБОЛ. “СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР W”

Севинч

171 Ўқилди фикр билдирилган

БУГУН ФУТБОЛ. “СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР W”

Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 8-тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:00да бошланади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 8-тур

“СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР W”

19.05.2018. “Геолог” стадиони, 17:00да

Бош ҳакам: Шерзод Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Караматулло Ҳасанов (Тошк.вил.), Ойбек Умаров (Тошк.вил.)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши).

Назоратчи: Аюб Исаеев (Тошкент).

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

“Севинч” бу йилги чемпионатда ҳозиргача 5 учрашувда майдонга тушди. Уларнинг 4тасида ғалаба ва 1тасида дуранг натижани қайд этди. Тўплаган очколари 13тага тенг. Рақиблари дарвозасига 17та гол уриб, ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб турибди. Бу йилги чемпионатда мағлубиятга учрамаган жамоа, бу – “Севинч” бўлиб турибди.

Рақибимиз “Пахтакор W” жамоаси бу йилги чемпиоантда 7та учрашув ўтказди. Яъни “Пахтакор W” жамоаси бизга нисбатан 2 учрашув кўп ўтказишган. Бу учрашувларнинг 3тасида ғалаба ва 4 учрашувда мағлуб бўлишган. 9 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасида боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 10та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 18та тўп олиб чиқишган.

“Пахтакор W” жамоасининг айни пайтдаги тўпурари Гулруҳбегим Хўжаевадир. Бу футболчи шу пайтгача 6та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Бугун 8-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

“Металлург W” – “Андижанка”

“Бунёдкор W” – “Қўқон-1912 W”

“Нефтчи W” – “Бухоро W”

“Навбаҳор W” – “Қизилқум Guli”

“Севинч” – “Пахтакор W”

“Шўртан lady” – “А Г М К W”


Манба: pfcsevinch.uz