Отабек Нарзуллаев: “Омад очиқчасига биз томонда бўлди”

Олий лига 17-туридан жой олган “Шўртан”-“Динамо” жамоалари учрашувидан (1:0) сўнг, ғузорликлар ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 

-Биринчи навбатда жамоадошларимни ғалаба билан табриклайман. Баҳс тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омад очиқчасига биз тарафда бўлди. “Шўртан” жамоаси ҳар доим ғалаба учун ўйнайди ва буни амалда исботладик. Давралар оралиғида  клубимиз мураббийлар штаби янгиланди. Улар жамоамизни ҳар-бир тур учрашувларига яхши тайёрлашмоқда.  Биз эса улар берган кўрсатмаларни тўғри бажардик ва уч очкога эга чиқдик. ”Динома” устидан қозонилган ғалаба билан бутун воҳа мухлисларни  табриклайман,-дейди Отабек Нарзуллаев.  

 

Фикрларни Фахриддин Чориев ёзиб олди.

 

Javob berish