«Шўртан» таништирув маросимига таклиф этади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Шўртан” футбол клуби давралар оралиғида ўтказган ўқув-йиғинлари давомида ўз сафига бир қатор янги футболчини қўшиб олди.

Иккинчи давра ўйинлари боланишидан аввал ўтказилиши лозим бўлган янги футболчиларни  оммага ва муҳлисларимизга таништирув маросими маълум сабабларга кўра кечиктирилгани учун “Ғузор” футбол муҳлислари олдида узр сўраган ҳолда шуни маълум қиламизки, “оқ бўрилар” сафига янги келиб қўшилган футболчиларнинг расмий таништирув маросими эртага, яъни 11 август куни соат 14:00 да Ғузор “Марзазий” стадионида бўлиб ўтишини эълон қиламиз.

Ушбу таништирув маросимига барча ОАВ вакилларини ҳамда футбол ишқибозларимизни таклиф қиламиз.

 

Манба: fcshurtan.uz

Javob berish