«Севинч» Тошкентдан Қаршига қайтиб келди

Аввал хабар қилганимиздек жамоамиз икки кунлик сафар билан Тошкентга борди. Футболчиларимиз кеча иккинчи давра олдидан тиббий кўрикдан ўтишди.

 

Шунингдек кеча жамоамиз Тошкентда «Бунёдкор W» жамоаси билан ўртоқлик учрашув ҳам ўтказди. Учрашувда ҳисоб очилмади. 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Жамоамиз бугун Қаршига, ўз қароргоҳига қайтиб келди. Эртадан яна иккинчи давра тайёргарликлари давом эттирилади.

Тўрт нафар футболчимиз Тошкентда, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ихтиёрига қолдирилди. Булар дарвозабонимиз Лайло Тилавова, ҳимоячимиз Мафтуна Шойимова, ярим ҳимоячимиз Шаҳноза Қурбанова ва ҳужумчимиз Нилуфар Қудратовалардир.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар терма жамоамиз,  Қирғизистон Футбол Федерацияси таклифига кўра,  15-20 август кунлари “Уч миллат кубоги” ўртоқлик турнирида иштирок этишади.  Унгача терма жамоамиз Тошкентда йиғин ўтказади.

 

Манба: pfcsevinch.uz

 

Javob berish