«Машъал» сафарда «Локомотив»дан очко тортиб олди

Бугун Олий лига 16-турининг сўнгги учрашувида «Машъал» сафарда  «Локомотив» жамоаси билан куч синашди ва 1:1 ҳисобидаги натижани қайд этди. Бу билан «газчилар» сафарда ўйнаб, «темирйўлчилар»дан очко тортиб олишга эришди. 

Учрашувнинг 76-дақиқадасида  ҳисоб муборакликлар томонидн очилди.  Абдуллоҳ Олимов чиройли акробатик усулда Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди  – 0:1. Орадан бир дақиқа ўтиб майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди.  Садриддин Абдуллаев жавоб тўпини киритди – 1:1.

Олий Лига, 16-тур
«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 1:1 (0:0)
Ҳакамлар
: Р. Бобмуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Буров (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Голлар: Садриддин Абдуллаев,  77′ – 1:1 – Абдуллоҳ Олимов, 76′-0:1.

Javob berish