“СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР W” УЧРАШУВИ ҲАКАМЛАРИ МАЪЛУМ

Севинч

148 Ўқилди фикр билдирилган

“СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР W” УЧРАШУВИ ҲАКАМЛАРИ МАЪЛУМ

XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 8-тур учрашувини “Севинч” ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув эртага 19 май шанба куни “Геолог” стадионида соат 17:00да бошланади.

Ушбу учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, учрашувни Шерзод Ражабов бошқаради. Қанотларда унга Караматулло Ҳасанов ва Ойбек Умаровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида ҳамшаҳаримиз Зуфар Элибоев ишлайди.

Учрашувдаги ҳакамлар ишини Аюб Исаеев назорат қилади.

Учрашувга Жаҳонгир Раҳматуллаев комиссар сифатида ташриф буюради.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 8-тур

“СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР”

19.05.2018. “Геолог” стадиони, 17:00да

Бош ҳакам: Шерзод Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Караматулло Ҳасанов (Тошк.вил.), Ойбек Умаров (Тошк.вил.)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши).

Назоратчи: Аюб Исаеев (Тошкент).

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.