Ботир Қораев «Машъал» сафига қўшилди

Аввал «Насаф» ва «Шўртан» жамоаларида фаолият юритган тажрибали ҳимоячи Ботир Қораев иккинчи даврадан Муборакнинг «Машъал» жамоасида тўп тепади.

Ботир Қораев билан «Машъал» клуби  ўртасида шартнома имзоланган. Хабарингиз бор, Ботир Қораев кейинги пайтда жароҳатдан фориғ бўлиб, анча вақт тикланиш учун индивидуал машғулотлар ўтказиб юрди.

Ботир Қораев айни пайтда «Машъал» сафида машғулотларда иштирок этмоқда.

Ушбу катта тажрибага эга футболчи яна жонажон «Машъал» клуби  шарафини ҳимоя қилади.  Ботир Қораевга барча воҳалик футбол ишқибозлари номидан омадлар тилаб қоламиз.

Javob berish