«Севинч» ўз таркибига Гулхайё Маннобоевани қўшиб олди

Қаршининг “Севинч” жамоаси давралар оралиғида селекция ишларини ҳам муваффақиятли олиб борди.

 

Бунгача Андижоннинг “Андижанка” жамоасида фаолият юритган иқтидорли ҳимоячи Гулхайё Маннобоева эндиликда “Севинч” жамоамизда тўп тепадиган бўлди. Маннобоева билан клубимиз ўртасида расман шартнома имзоланди.

Гулхайё Маннобоева ўзбек аёллар футболидаги ёш ва иқтидорли ҳимоячи ҳисобланади. Гулхайё 2015 йилдан бери Ўзбекистон U-19 ўсмир қизлар терма жамоасида ҳам тўп тепиб келади. У шу вақт мобайнида терма жамоамиз ютуқларига ўз ҳиссасини қўшишга ҳам улгурди.

Футболчи ҳақида умумий маълумотлар

 

Исми шарифи: Маннобоева Гулхайё Қудрат қизи

Туғилган санаси: 4 июл 1998 йил (19 ёш)

Туғилган жойи: Фарғона шаҳри

Бўйи: 168 см

Оғирлиги: 54 кг

Амплуаси: ҳимоячи

Рақами: 3

Ўйнаган клублари:

2013 – 2017 йиллар – “Андижанка” клуби, Андижон шаҳри

2017 йил, иккинчи даврадан “Севинч” клуби футболчиси

Ўзбекистон U-19 ўсмир қизлар терма жамоаси аъзоси. Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги ушбу терма жамоа сафида 2015 йидан буён тўп тепади.

Гулхайё Маннобоеванинг жамоамиз сафидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Суратда: Маннобоева тўп билан

 

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish