“Шўртан”ни Виталий Легай бошқаради

Хабарингиз бор, “Оқ бўрилар” жамоаси иккинчи даврага 5 июлдан тайёргарлик жараёнларини бошлаган эди. Ортда қолган вақт давомида футболчилар билан машғулотларни Виталий Легай ва Геннадий Кочневлар олиб боришди. Айни пайтда ҳам асосий ишлар ана шу икки мутахассис зиммасида қолиб келмоқда. Шу муносабат билан клубимиз раҳбарияти бош мураббий масаласи ҳал бўлгунга қадар, жамоани вақтинча бошқариб туриш вазифасини Легай Виталий Александровичга топширди.

 

Манба: fcshurtan.uz

Javob berish