«Машъал» Тожикистон чемпиони билан дуранг ўйнади

еча Тошкент шаҳрида йиғинни давом эттираётган «Машъал» жамоамиз ўзининг навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди.

 

Қўшни юрт футболида етакчилик қилиб келаётган Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси «Газчи»ларга қарши ўзининг жанговор таркиби билан ҳаракат қилди. Дастлаб биринчи бўлиб ҳисобни очган рақибларимиз ҳимоявий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Аммо ўз таркибида бир қатор ёш ва тажрибали бўлган футболчиларни жамлаган «Машъал» якунда ҳисобни тенглаштирди. Меҳмонлар вакили  М. Жалиловнинг 9-дақиқада киритган тўпига жамоамиздан, Никита Павленко 60-дақиқада жавоб қайтарди ва томонлар муроса йўлини танлашди. Вакилларимиздан Сардор Рахмонов икки бор пеналтини ноаниқ бажарган бўлса, ҳужумда тиним билмаган вакилларимиз ҳам юзага келган вазиятларни ижобий якунлай билишмади. Шу тариқа «Машъал» иккинчи назорат баҳсида дуранг натижани қайд этди.

 

Назороат баҳси

«Машъал» –  “Истиқлол” 1-1

Голлар:  М. Жалилов (9), Никита Павленко (60 

«Машъал»: Жавоҳир Илёсов, Аббос Шодмонов, Рахмонов Сардор, Аваз Агалиев, Асил Бегимқулов, Мирзакамол Камолов, Владислав Павленко, Шаҳзод Шайманов, Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев, Кенжа Тўраев.

Захира: Рахимжон Давронов, Никита Павленко, Зафар Тўраев, Игорь Тыманюк, Умиджон Матмусаев, Искандар Шойқулов, Жонибек Мирзақулов, Сирож Мелиев, Зохир Қўзибоев.

 

 

Манба: fcmashal.uz

Javob berish