«Шўртан» машғулотларнинг сўнги босқичини ўтказиш учун Тошкентда йиғилди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 21 июль куни ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш мақсадида Тошкентга жўнаб кетган “Шўртан” 28 июль куни режалаштирилган 4-чи ўртоқлик учрашувини  пойтахтнинг “Обод” жамоасига қарши ўтказди. Ушбу назорат учрашувидан сўнг эса “Оқ бўрилар”га икки кунлик қисқа танаффус эълон қилинган эди.

Бугун, яъни 31 июль куни иккинчи давра ўйинларига тайёргарликнинг сўнги босқичини ўтказиш учун жамомиз яна Тошкентда  йиғилди. Ғузорликлар пойтахтда 3 августга қадар тайёргарлик кўради ва 4 август куни миллий чемпионатимизнинг 16-туридан ўрин олган “Нефтчи” –“Шўртан” учрашувни ўтказиш мақсадида Фарғонага йўл олади.

Жамоамизда рўй бераётган бошқа янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Манба: fcshurtan.uz

Javob berish