«Шўртан»: Ёшларимиз ҳам тайёргарликни давом эттиришмоқда

Асрор Алиқулов бошчилигида юиринчи даврани яхши натижалар ва кўрсаткичлар билан якунлаган ёшларимиз ҳам бўлажак ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

 

Жумладан, бугун, яъни 24 июль куни,ўқув-йиғин машғулотлари режасидан ўрин олган навбатдаги учрашувни ўтказган ёшларимиз Муборакда ўз тенгқурларига қарши майдонга тушдилар. Ўйин 0:3 ҳисобида мағлубият билан якунланди. Учрашувдаги голларни Ҳумоюн Муртозаев 50 ва 65-дақиқаларда, ҳамда Кенжа Тўраев 72-дақиқаларда киритдилар. Ёш “Оқ бўрилар” қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди.

“Шўртан”: А.Раҳмимов, М.Сатторов, Н.Падаров, Ш.Жўраев, А.Бахромов, Ш.Темиров, О.Бозоров, Ш.Сагдуллаев, Т.Комилжонов, И.Бойсариев, И.Шодмонов.

Заҳирадагилар: О.Эркинов, Н.Йўлдошев, Ш.Эшмуродов, А.Муродуллаев, Ш.Норпўлатов

Сайтимизни кузатишда давом этинг!

 

Манба: fcshurtan.uz

Javob berish