«Шўртан»нинг назорат учрашувлардаги рақиблари аниқ

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз 21-29 июль кунлари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиради.

Ушбу тайёргарлик жараёнида “Шўртан” 4 та назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Ушбу назорат учрашувларида “Оқ бўрилар” куч синашадиган 2 рақиб ва ўйин кунлари аниқ бўлди. Режаларга кўра Ғузорликлар 22 июль куни Тошкентнинг “НБУ-Осиё”, 26 июль куни эса Жиззаҳнинг “Суғдиёна”сига қарши майдонга тушадилар. Қолган иккита ўртоқлик, синов ўйинларидаги рақиблар ва муддатига ҳозирча аниқлик киритилмоқда.

Клубимизда юз бераётган барча янгиликлар ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Манба: fcshurtan.uz

Javob berish