«Севинч»: Иккинчи давра тайёргарликлари давом этмоқда

«Севинч» жамоаси айни кунларда иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттирмоқда. Тайёргарликлар Шахрисабз туманининг тоғли маскани – Мираки қўрғонида олиб борилмоқда.

Мираки қўрғонидаги тайёргарликлар жараёни 30 июлгача давом этади.

Ҳозирча жамоамиз таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, бунгача «Севинч» таркибида тўп сурган  ҳимоячимиз Шохида Тожиддинова иккинчи даврадан «Шўртан Lady» жамоасида,  ижара асосида фаолиятини давом эттиради.

Сафимизга «Андижанка» жамоасида тўп сурган Гулҳайё Маннабоева келиб қўшилди. Ҳозирги пайтда мураббийларимиз бу футболчини  кўрикдан ўтказишмоқда. Агар бу футболчи мураббийларимизга маъқул келса, иккинчи даврадан у жамоамиз сафида тўп тепиши мумкин.

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish