Хаипов ва Абдураҳмоновлар «Шўртан» машғулотларида

Хабарингиз бор, айни пайтда жамоамиз Ғузорда иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик машғулотларини ўтамоқда. “Шўртан” жамоасидаги бўшаб қолган ўринларни эса янги футболчилар тўлдиришни давом эттиришмоқда.

Эсласангиз, сал аввалроқ “Оқ бўрилар” сафига Аббос Амонов (“Машъал”), Суннатилла Мамадалиев (“Сўғдиёна”) ва Ҳасанбой Эргашевлар (“Навбаҳор”) келиб қўшилганини маълум қилган эдик. Куни кеча жамоамиз машғулотларида “Обод” ҳужумчиси Наврўзбек Хайипов ва “Сўғдиёна” жамоасида тўп сурган марказий ярим ҳимоячи Достон Абдураҳмоновлар ҳам иштирок этишни бошладилар.

“Шўртан”да юз бераётган бошқа янгиликлар ҳақида сайтимиз орқали хабар беришда давом этамиз.

 

Манба: fcmashal.uz

Javob berish