«Машъал» сафига учта янги ўйинчи қўшилди

Даврлар оралиғида танаффусга чиққан «Машъал» жамоамиз кечадан бошлаб иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

Машғулотлар бу сафар, Тошкент вилоятининг Чимён тоғ бағридаги “Чорвоқ” (Пирамида) оромгоҳида олиб борилмоқда.  Ҳозирга  келиб жамоани Тожикистонлик Умеджон Шарипов ва Аббос Амоновлар расман тарк этиб бўлишди. Шунингдек жамоа таркибига уч нафар янги футболчилар ҳам келиб қўшилишган булар, Никита Павленко (Нефтчи), Умиджон Матмусаев (Цементчи), Жавлон  Мирабдуллаев (Бунёдкор), ушбу футболчилар айни вақтда «Машъал» сафида машғулотларда иштирок этишмоқда ва яқин кунларда клуб ушбу футболчилар билан шартномалар имзолайди.

Жамоамиз 16 июльга қадар машғулотларни Пирамидада давом эттиради ва 17 Июль куни тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг бир кундан кейин 18 Июль куни навбатдаги машғулотлар яна Муборакда давом эттирилади.

Клубда бўлаётган бошқа ўзгаришлар ҳақида батафсил кейинги маълумотларимизда хабар қиламиз.

fcmashal.uz

Javob berish