“СЕВИНЧ” НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИНИ НИШОНЛАДИ

Севинч

125 Ўқилди фикр билдирилган

“СЕВИНЧ” НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИНИ НИШОНЛАДИ

Бугун “Севинч” ўз майдонида XXIV Ўзбекистон чемпионати 7-тур учрашувини Олмалиқнинг “АГМК W” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувни фаол бошлаган жамоамиз, дастлабки бўлимнинг асосий вақтини ҳужумлари билан давом эттирди. Аммо “АГМК W” жамоаси ҳимояда жуда тартибли ўйнади.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Малика Бурханова гол уришга муваффақ бўлди. Унинг яқин масофадан дарвозага тепган тўпини посбон қайтара олмади. Тўғриси, бу пайтда жарима майдончасида кўпчилик ўйинчилартўпланиб ҳам қолишган эди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида жамоамиз ташаббусни қўлдан бермади. Лекин рақиб дарвозасига бошқа гол кирита олмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида яна битта гол уришга эришдик. Бунда ҳужумчимиз Нилуфар Қудратовани футболчиларимиз қўлай тўп ошириш билан олдинга бошлашди. Қудратова дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 2:0.

Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳисобдан кейин меҳмонлар ҳам анча фаоллик кўрсатишди. Энди жамоамиз кўпроқ ҳимояланишга мажбур эди. “АГМК W” футболчилари эса ҳужумларга зўр беришди. Аммо улар ҳисобни қисқартира олишмади. Дарвозабонимиз Лайло Тилавова ҳам “қуруқ” сериясини давом эттирадиган бўлди.

Жамоамизнинг кейинги пайтдаги ўйинсиз амалиёти анча чўзилди. Бу ҳам бугунги ўйинда ўз таъсирини кўрсатди.

Шундай қилиб, “Севинч” мавсумдаги 4-ғалабасини нишонлади. Тўплаган очколаримиз сони 13тага етди.

Жамоамиз навбатдаги 8-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Бу турда “Пахтакор W” жамоаси меҳмонимиз бўлади. Учрашув 19 май шанба куни бўлиб ўтади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 7-тур

“СЕВИНЧ” – “АГМК W” 2:0 (1:0)

16.05.2018. “Геолог” стадиони. 17:00да

Бош ҳакам: Шерзод Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Нигора Муҳаммадиева (Термиз), Александра Кончикова (Тошкент)

Захира ҳаками: Комил Расулов (Қарши)

Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)

Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: Малика Бурханова, 30’-1:0, Нилуфар Қудратова, 48’-2:0

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 6.Феруза Бобохўжаева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 67) (18.Шахноза Шакирова, 90), 7.Олия Ахмедова (с), 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 15.Шахноза Қурбонова (10.Гулҳаё Маннабоева, 69), 17.Танзиля Зарбиева,23.Мафтуна Панжиева (14.Гулзода Амирова, 61), 27.Шодия Тошева (13.Лайло Тошева, 74), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 20.Севара Нормуродова.

“АГМК W”: 1.Алина Демьяненко, 3.Дарина Федосенко, 5.Динора Турғунова (21.Маржона Абдусатторова, 71), 6.Арина Смирнова, 7.Муниса Ғиёсова, 8.Мадина Юсупова, 9.Комила Зарипова (с), 10.Айнур Даулбаева, 17.Дилрабо Асадова, 20.Ўғилой Илашева, 77.Уғилой Холбоева (97.Гулчеҳра Эшмаматова, 76).

Захира: 16.Нилуфар Қурбоналиева, 11.Нодира Юлдашева, 15.Гулноза Ашурова, 19.Гулчирой Иброҳимова, 27.Беҳруза Абдурасулова.

Огоҳлантириш: Комила Зарипова (35).