“Шўртан”дан янгиликлар. Мураббийлар штабида ўзгариш бор

“Шўртан” мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш.

“Шўртан” футбол клуби раҳбарияти жамоага мутаҳассисларни жалб қилишни бошлаб юборди. Айни дамда, жамоага таклиф қилинган Виталий Александрович Легай ҳамда Кочнев Геннадий Геннадьевичлар жамоани иккинчи давра учрашувларига тайёрлашади.

Ушбу мураббийлар ҳақидаги батафсил маълумотларни кейинроқ ўз саҳифамиз орқали таништириб ўтамиз.

 

“Шўртан” тайёргарликни ўз қароргоҳида бошлайди

Хабарингиз бор, биринчи давранинг сўнгги учрашувидан сўнг жамоамизга қисқа муддатли танаффус эълон қилинган эди. Бундан ташқари, ушбу қисқа вақт оралиғида “оқ бўрилар” таркибида бирин-кетин ўзгаришлар содир бўлди. Мураббийлар штабидаги бир-қатор ўзгаришлар билан бирга жамоамизни баъзи бир футболчилар ҳам тарк этдилар.

Шундай бўлсада, бугун яъни, 5 июлдан “Шўртан” жамоаси мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни Ғузордаги ўз қароргоҳида бошлайдиган бўлди. Жамоамиз қисқа таътилдан сўнгги илк машғулотларини бугун, соат 19:00 да ўтказишни режалаштирган.

Жамоамиздаги ўзгаришлар ҳақида сайтимиз орқали хабар беришда давом этамиз.

 

Манба: fcshurtan.uz

Javob berish