Эдгар Гесс иккинчи даврада «Шўртан»да ишлаши мумкин

Тажрибали мураббий Эдгар Гесс фаолиятини  иккинчи  даврада  “Шўртан” клубида бошлаши мумкин.  

Бизга маълум бўлишича,  бош мураббийсиз қолган Ғузорнинг “Шўртан” клуби Эдгар Яковлевичга қизиқиш билдирган.

Ушбу мутахассис 2009-2011 йиллардаги мавсумларда ҳам  “Шўртан” жамоасида  бош мураббий сифатида фаолият олиб борган эди.

Эслатиб ўтамиз,  Эдгар Яковлевич аввал “Самарқанд-Динамо”, “Андижон” ҳамда бир муддат «Насаф» клубларида ҳам фаолият юритган.

Фахриддин Чориев.

Манба: voha.uz

Javob berish