«Севинч»: Байрамингиз муборак бўлсин!

27 июнь – мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланади.

Ҳар соҳада бўлгани каби футбол ўйинларини, футболчилар ва клуб фаолиятини оммага етказишда ОАВ роли жуда катта. Айнан бу соҳа ходимларининг саъи-ҳаракатлари, меҳнатлари туфайли миллионлаб футбол ишқибозлари янгиликлардан, маълумотлардан баҳраманд бўлишади.

“27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан клубимиз номидан барча телевидения ва радио, нашриёт, журналистика ва матбаа соҳаси ходимларини бугунги касб байрами билан самимий табриклаймиз! Уларнинг фаолиятига каттадан – катта муваффақиятлар тилаб қоламиз!

 

“Севинч” ПФК раҳбарияти

Javob berish